Жамият

Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллар уч кунга ёпилади

© Nuz.uzДорога Ташкент-Чирчик-Чимган капитально отремонтирована
Дорога Ташкент-Чирчик-Чимган капитально отремонтирована  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Уч кун давомида Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича "Федерация Кубоги" мусобақаси ўтказилади
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган "Федерация Кубоги" мусобақаси муносабати билан 23, 24 ва 25 июнь кунлари Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.
Пляж зоны отдыха Чарвак оромгохи (Пирамиды) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2020
Жамият
“Чорвоқ”да чўмилиш тақиқланиши мумкин
"Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими фармойишига кўра, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 "Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони" автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида ("Бочка" номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 "Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли"нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида ("Фаровон", "Арбат", "Чинарис", "Ходжикент" кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади", - дейилади хабарда.
"Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқаролардан ушбу йўлни 4Р11 "Ғазалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони" орқали айланиб ўтишлари мумкинлиги таъкидланган.
Зона отдыха Чорвок Оромгохи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Иқтисод
"Чорвоқ Оромгоҳи" ва "Бельдирсой" сотувга қўйилади 
Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 "Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони" автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.
"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала