Иқтисод

Мишустин энергетика ва саноат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Москвада Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси якунида икки давлат муносабатларини янада фаоллаштирувчи салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия орасида саноат ва ёнилғи-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди. Россия бош вазири айтишига кўра, бунинг учун барча керакли шароитлар бор.
"Саноат, ёнилғи-энергетика мажмуаларида ҳамкорликни ривожлантириш керак деб ҳисоблайман. Жумладан тинч атом энергетикасидан, тиббиёт, таълим ва рақамли иқтисод ва умуман юқори технологиялар соҳаларида фойдаланиш", - деди Мишустин.
Россия бош вазири айтишига кўра, Россия Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

"Биз Россия-Ўзбекистон алоқаларини янада юқори даражага чиқаришдан, биринчи навбатда уларни истиқболли лойиҳалар ва ташаббуслар билан тўлдиришдан ҳамда бугунги мавжуд чақириқларга, биринчи навбатда, албатта, бу коронавирус пандемиясига, биргаликда қарши туришдан чин дилдан манфаатдормиз", - деди бош вазир.

Шунингдек, Мишустин Россия ва Ўзбекистон орасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик учун улкан потенциал борлигини айтиб ўтди.
Маълумот учун, бугун 22 июнь куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Учрашув якунида томонлар Россия ва Ўзбекистон муносабатларини янада фаоллаштирувчи салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала