Аналитика

Ўтмишга қарамасдан ҳамкорликка очиқ бўлайлик – Владимир Путин

© Sputnik / Сергей Ильин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Улуғ Ватан уруши бошланишининг 80 йиллиги арафасида, Германиянинг Die Zeit газетасида чоп этилган, Владимир Путиннинг мақоласи.
Бундан 80 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида, бутун Европани енгган нацистлар (немис миллатчилари), СССРга ҳужум қилишди. Совет халқи учун - Улуғ Ватан уруши бошланди. Бу уруш бизнинг халқимиз тарихида энг кўп қон тўкилган уруш бўлди. Ўнлаб миллион кишилар қурбон бўлди, иқтисодий салоҳият ва маданий бойликларга мисли кўрилмаган зарар етказилди.
Биз Қизил армия қаҳрамонлари ва фронт орти меҳнатчиларининг жасурлиги ва матонати билан фахрланамиз. Улар нафақат ўз Ватанининг мустақиллиги ва обрўйини, балким Европа ва дунёни қулликдан асраб қолишди.
Ҳозир ким нима деб тарихни қайта ёзишга уринмасин – ҳақиқат шундаки, совет аскари Германия ерига немислардан қасд олиш учун эмас, балким буюк ва олийжаноб қутқарувчи миссияси билан келган. Биз учун нацизм билан курашган қаҳрамонлар хотираси муқаддасдир. Биз умумий Ғалабани яқинлаштирган Гитлерга қарши коалиция бўйича ҳамкорларимизни, немис антифашистлари, Қаршилик ҳаракати иштирокчиларини миннатдорлик билан эслаймиз.
Флаг ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Дунёда
Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди
Жаҳон уруши даҳшатларини бошдан кечирган Европа аҳолиси бегоналикни енгиб ўтиб ўзаро ҳурмат ва ишончни тиклай олишди. Ўтган асрнинг биринчи ярмида содир бўлган трагедияларни мантиқий якунлаш учун – интеграция томон йўл олишди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиман-ки, ана шундай Европанинг пайдо бўлишида ҳозирги бирлашган Германиянинг Шарқи ва Ғарбида яшаётган бизнинг халқ ва немислар орасидаги тарихий келишуви ҳам улкан рол уйнаган.
Эслатиб ўтаман, урушдан кейинги йилларда айнан немис тадбиркорлари бизнинг давлат билан ҳамкорлик қилишда биринчилардан бўлган эди. 1970 йилда СССР ва ФРГ орасида Европага узоқ муддатли табиий газ етказиб бериш ҳақида “аср келишуви” имзоланган эди. Ушбу келишув келажакдаги кўплаб буюк лойиҳаларга, жумладан “Шимолий оқим”га ҳам асос яратди.
Биз совуқ урушнинг тугаши Европа учун умумий ғалаба бўлади деб ўйлагае эдик. Бироз ўтиб, нафақат Шарль де Голлнинг – Атлантикадан Уралгача ягона континентга айланиши ҳақидаги орзуси амалга ошишига, балким Лиссабондан Владивостоккача ягона маданий ва цивилизацион континент пайдо бўлишига умид қилган эдик.
Россия айнан ана шундай – умумий қадриятлар ва манфаатлар билан бирлаштирилган Катта Европа қуриш мантиқи асосида, европаликлар билан ўз муносабатларини ривожлнатиришга ҳаркат қилди. Ушбу йўлда биз томондан ҳам Евроиттифоқ томонидан ҳам кўп ишлар қилинди.
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Колумнистлар
Россия ва Европа Иттифоқи: ажрашиш муқаррарми?
Лекин оқибатда бошқа йўналиш ғалаба қозонди. Унинг асосида Шимолий альянсни кенгайтириш ғояси ётарди. Аслида унинг ўзи совуқ уруш қолдиғи. Ахир у ўша даврдаги қарама-қаршилик учун яратилган эди.
Бирлашган Германиянинг НАТОга киритилишидан бошланган, блокнинг шарққа томон ҳаракати - Европа ичида ўзаро ишончнинг йўқотилишига олиб келди. Ўз вақтида Совет Иттифоқи раҳбариятига берилган ваъдалар “бу сизга қарши қаратилмаган”, “блок чегараси сиз томон яқинлашмайди” деган сўзлар - жуда тез унутилди. Кенгайиш эса бошланган эди.
Шундай қилиб, 1999 йилдан буён НАТОнинг яна бешта кенгайиш тўлқини бўлиб ўтди. Ташкилотга яна 14та давлат қўшилди. Улар орасида собиқ Иттифоқ мамлакатлари ҳам бор. Бу эса чегара чизиқлари бўлмаган континент ҳақидаги орзуни чипакка чиқарди.
Айтмоқчи бу ҳақида Германиянинг СДПГ партияси раҳбарларидан бири – Эгон Бар 1980 йилларда огоҳлантирган эди. У Европ хавфсизлик тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқишни, унда ҳам СССРнинг ҳам АҚШнинг иштирокини белгилаган эди. Афсуски на Европада, на АҚШда ва на СССРда ҳеч ким Барнинг гапига қулоқ тутишни истамади.
Устига устак кўплаб давлатлар коллектив Ғарб билан бирга бўлиши ёки Россия билан бўлиши ҳақида сунъий танлов қилишга мажбур бўлишди. Аслида бу - ультиматум эди.
Бундай агрессив сиёсат қандай оқибатларга олиб келганини биз 2014 йилда содир бўлган Украина трагедияси мисолида кўрдик. Европа Украинадаги конституцияга хилоф амалга оширилган қуролли давлат тўнтарилишини қўллаб-қувватлади. Ҳаммаси ана шундан бошланди. Бу кимга керак эди? Ўшанда амалдаги президент Янукович мухолифатнинг барча талабларига рози бўлган эди. Нима сабабдан АҚШ Украинада давлат тўнтариши уюштирди, Еврпа давлатлари эса беихтиёр уни қўллаб-қувватлашди? Бунинг оқибатида Украина ичида тарқоқлик келиб чиқди, Қрим Украина таркибидан чиқди.
Ҳозир бутун Европа хавфсизлик тизими жиддий деградация қилган. Тиғизлик кучаймоқда, янги қуролланиш пойгаси хавфи пайдо бўлмоқда. Биз, ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган улкан имкониятларни бой бермоқдамиз. Бугун инсоният пандемия ва унинг оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатлари билан дуч келган вақтда, ўзаро ҳамкорлик янада муҳим аҳамият касб этади.
Лавров Россия ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ким бузганлигини айтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Видео
Европа ўзи Россия билан муносабатларни йўқ қилди - Москва қандай жавоб беради?
Нима сабабдан бундай бўлмоқда? Ва асосийси биз биргаликда бундан қандай хулосалар чиқариб олишимиз керак? Тарихнинг қандай сабоқларини эсга олишимиз керак?
Менимча Катта Европанинг урушдан кейинги тарихи бир нарсани тасдиқлайди: бининг умумий континентимизнинг ривожланиши фақатгина барча давлатларнинг, жумладан Россиянинг ҳам, биргаликда амалга оширган саъй-ҳаракатлари ёрдамида бўлиши мумкин. Чунки Россия - Европанинг энг йирик давлатларидан бири ва биз ўзимизнинг Европа билан узулуксиз маданий ва тарихий боғлиқлигимизни ҳис қилиб турибмиз.
Биз очиқ ва яратувчан ҳамкорлик учун тайёрмиз. Буни бизнинг Атлантикадан Тинч океанига қадар ягона ҳамкорлик ва хавфсизлик ҳудуди яратиш ҳақидаги ғоямиз ҳам тасдиқлайди. Бундай ҳудуд таркибига турли интеграцион форматлар, жумладан Европа иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳам кириши мумкин.
Яна такрор айтаман: Россия Европа билан барча соҳаларни қамраб олган ҳамкорлик тарафдори. Бизда ўзаро манфаатли бўлган кўплаб мавзулар бор. Бу – хавфсизлик ва стратегик барқарорлик, рақамлаштириш, энергетика, маданият, фан ва технологиялар, иқлимий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш.
Илдам қадамлар билан ривожланаётган дунё, янги чақириқ ва хавфларга дуч келмоқда. Биз ўтган даврлардан қолган тушунмовчилик, хафачилик, можаро ва хатолар юкини ортизимдан судраб юра олмаймиз. Ушбу юк бизга долзарб муаммоларни ҳал қилишга халал беради. Бизнинг барчамиз ушбу хатоларни тан олишимиз ва уларни тўғрилашимиз керак. Мен бунга аминман.
Бизнинг умумий мақсадимиз – Европа ва жаҳон равнақи учун континентал хавфсизликни таъминлаш ҳамда чегараларсиз ва ягона тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ҳудудини яратиш экани шубҳасиздир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала