Жамият

Ўзбек-афғон чегараси вақтинча ёпилди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишБелорусско-украинская граница
Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Фақат дипломатик паспорт эгалари ва халқаро юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари коронавирусга экспресс-тест топшириб киритилади.
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётгани туфайли ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазрлиги.
Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтаилади.
“Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали фақат қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига.
Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонги кириб келаётган фуқаролардан коронавирусни аниқлаш учун экспресс тест ўтказилади.
Коронавирус аниқланган Ўзбекистон фуқаролари махсус клиникаларга даволаш учун юборилади. Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга кириб келган барча шахслардан 7 кун ичида ПЗР тест ўтказиш белгиланган. Тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала