Жамият

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парвозлар ҳафтасига 14 тагача кўпайтирилиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишПассажиры в зале вылета в аэропорту
Пассажиры в зале вылета в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистондан Россияга мунтазам парвозлар сонини ҳафтасига 14 тагача кўпайтиришни таклиф қилди. У бу таклифни Москвада бўлиб ўтаётган икки мамлакат Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши давомида билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги мунтазам авиарейсларни кўпайтириш тўғрисидаги қарор учун миннатдормиз. Бу йўналишда биргаликдаги ишни давом эттириш ва барча карантин талабларига риоя қилган ҳолда тенг ҳуқуқлик асосда мунтазам авиарейсларни ҳафтасига 14 тагача кўпайтиришни таклиф қиламиз”, - деди Арипов.
Шунингдек, бош вазир Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида энг талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича темир йўл алоқаларини босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан Тошкент-Москва йўналиши бўйича янги мунтазам парвоз йўлга қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала