Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия таълим сифатини баҳолашда ҳамкорликни ривожлантиришга келишди

© Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим инспекцияси ва Россия Таълим ва фан соҳасида федерал назорат хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Таълим инспекцияси ва Россия Таълим ва фан соҳасида федерал назорат хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Шунингдек, ёшларда танқидий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари, 21-аср кўникмаларини баҳолашнинг асосий воситаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Таълим инспекцияси ва Россия Таълим ва фан соҳасида федерал назорат хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюрди.
Премьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Сиёсат
Москвадаги йиғилиш якунида Арипов ва Мишустин қандай ҳужжатларни имзолашди
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги иккинчи йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин иштирокида ўтган йиғилишда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Россиянинг Таълим ва фан соҳасида федерал назорат хизмати ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меморандумга Ўзбекистон томонидан Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, Россия томонидан Таълим ва фан соҳасида федерал назорат хизмати раҳбари Анзор Музаев имзо чекди.
Мазкур ҳужжатга биноан томонлар таълим сифатини баҳолаш, таълим тизимини мониторинг қилиш соҳасида тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлигини ҳисобга олиб, таълим сифатини оширишни кўзлаб ўзаро англашувга келишган. Томонлар ушбу ҳамкорликка узоқ муддатли ва конструктив тус беришга ҳаракат қиладилар.
Премьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Иқтисод
Россия ва Ўзбекистон савдо ҳажми яқинда $ 10 миллиардга етади – Арипов
Ушбу меморандум доирасида мамлакатлар ўртасида таълим соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ривожланиш ва режалаштириш бўйича тўпланган тажрибалар, илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмаларни ривожлантиришга доир ахборотларни алмашиш, таълимнинг барча даражалари бўйича таълим сифатини баҳолаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим тизимларини ўзаро ўрганиш, шу жумладан таълим сифатини баҳолаш тизимларини қиёсий таҳлил қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Томонлар ўзаро манфаатларидан келиб чиқиб, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро дастурларда икки мамлакат мутахассисларининг иштирокини қўллаб-қувватлайди.
Мазкур келишув доирасида, халқаро мавзуий форумлар, конференциялар, учрашувлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда таълим сифатини баҳолаш муаммолари бўйича илмий-услубий, ахборот материаллар алмашиш кўзда тутилган.
Қайд этиш лозимки, Таълим инспекцияси фаолиятининг дастлабки кунларидан, 2017 йилдан бошлаб Россия Федерацияси Таълим ва фанни назорат қилиш федерал хизмати, Фан ва олий таълим ҳамда Маориф вазирликлари билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик алоқаларини давом эттириб келмоқда.
Совещание по совершенствованию системы высшего образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Жамият
Олий таълим сифати бозор талабига жавоб бермайди – президент
2019 йил 30 майда Урганч шаҳрида имзоланган таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш ҳамкорлик алоқаларининг илк амалий натижаси бўлди.
Ушбу битим икки мамлакат фуқаролари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш билан боғлиқ жараёнларни четлаб ўтган ҳолда ўқишни давом эттиришларига имкон яратди. Бу эса ёшларнинг академик ҳаракатчанлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатди.
Москва шаҳрида имзоланган меморандум эса таълим жараёнларини назорат қилиш ва тартибга солишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, таълим муассасаларини аттестация-аккредитациядан ўтказиш, чет давлатларда ўқиб-олинган дипломларни тан олиш жараёнларини соддалаштириш, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим жараёнлари ижрочилари учун кўрсатмалар, услубий қўлланмалар яратиш каби қатор ишларни бажаришда яқиндан ҳамкорлик қилишга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, қисқа вақт ичида Ўзбекистонда Россия университетларининг 12 филиали ташкил этилган. Ўзбекистон Таълим инспекцияси Россиянинг Таълим бўйича миллий аккредитация агентлиги билан ушбу филиалларни лицензиялаш ва аккредитациядан ўтказиш бўйича фаол ҳамкорлик қилиб қилмоқда.
Бундан ташқари, PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS халқаро тадқиқотларига тайёргарлик бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Азиатский банк развития (АБР) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Иқтисод
ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади
2019 йил бошидан бошлаб, россиялик экспертлар иштирокида Москва, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида тренерлар тайёрлаш ва 3000 нафардан ортиқ педагоглар малакасини оширишга қаратилган семинарлар ва конференциялар ташкил этиб келинмоқда. Пандемия шароитига қарамасдан Жаҳон банкининг READ дастури кўмагида ўзбекистонлик ўқитувчилар учун онлайн ўқувлар олиб борилган.
Ҳар икки томон мутахассислари билан биргаликда халқаро тадқиқотлар, умумтаълим ташкилотлари учун ўқувчиларнинг компетенцияларини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган, 4 та ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва мактабларга етказиб берилган.
Бу борадаги режалар сифатида Ўзбекистон READ дастурининг учинчи босқичида қатнашиши, PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, семинарлар ўтказиш ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали ҳамкорликни давом эттириш белгилаб олинди.
Шунингдек, ёшларда танқидий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари, рақамли, функционал ва молиявий саводхонлик, мулоқот ва ҳамкорликни баҳолаш ва ривожлантириш, 21-аср кўникмаларини баҳолашнинг асосий воситаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала