Жамият

Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Поездлар фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишида ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Пандемия даврида Россияда қолиб кетган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" АЖ хабар қилди.
Мазкур поезд жорий йил 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатланади. У Москвадан соат 22:28 да жўнайди.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Миграция
Мигрантларни Россияга вагонлаб олиб кириш таклиф этилди
Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатновини амалга оширади. У Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Чипталарни онлайн е-ticket.railway.uz сайтида харид қилиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала