Сиёсат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг икки янги ўринбосарлари тайинланди

© Пресс-служба МинвузаНазначены два новых замминистра высшего и среднего специального образования
Назначены два новых замминистра высшего и среднего специального образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Дипломатия университети ва Юридик университет ректорлари вазирнинг биринчи ўринбосарлари этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Комилжон Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, Раҳим Ҳакимов эса вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари сифатида таништирилди.
Вахобжон Ражапов назначен заместителем министра народного образования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Сиёсат
Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Комилжон Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган. Сиёсий фанлар номзоди.
Раҳим Ҳакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган. Юридик фанлар доктори.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала