Жамият

Ўзбекистон коррупцияга қарши муросасиз курашишга бел боғламоқда – қонун лойиҳаси

Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрини юритиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг янги чораларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Президент топшириғига асосан Адлия вазирлиги иккита ҳужжатни муҳокамага қўйди.
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Лойиҳаларда:
“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;
2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.
Лойиҳалар муҳокамаси 8 июлга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала