Россия

Россия ҳарбийлари чегарани бузган НАТО кемасига огоҳлантирувчи ўт очди

© Sputnik / Сергей Петросян / Фотобанкка ўтишЧерноморский флот РФ
Черноморский флот РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Қора денгиз флоти чегарачилар билан биргаликда Фиолент бурнида Буюк Британиянинг Defender кемаси томонидан Россия чегарасини бузиш ҳолатини тўхтатди,
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Қора денгиз флоти чегарачилар билан биргаликда Фиолент бурнида Буюк Британиянинг Defender кемаси томонидан Россия чегарасини бузиш ҳолатини тўхтатди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Россия ҳарбийлари таъкидлашича, соат 11:52 да инглиз кемаси Россия чегарасини кесиб ўтиб, Фиолент бурни яқинидаги ҳудудий денгизда 3 километрга кирди. Кема чегара бузилган тақдирда қурол ишлатилиши тўғрисида огоҳлантирилди, аммо эсминец экипажи буни эътиборсиз қолди.
Корабли НАТО в Балтийском море во время учений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Сиёсат
Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда
12:06 ва 12:08 да чегара қўриқлаш кемаси огоҳлантирувчи ўт очди. Яна тўққиз дақиқадан сўнг Су-24м самолёти эсминец йўналиши бўйлаб тўртта ОФАБ-250 огоҳлантирувчи ракета учирди.
12: 23да Буюк Британия кемаси Россия Федерациясининг денгиз ҳудудий чегараларини тарк этди.
Воқеадан кейин Буюк Британия элчихонасидаги атташе ҳарбий идорага чақирилди.
14 июн куни Буюк Британиянинг "Дефендер" эсминеци ва "Эвертон" фрегати Қора денгизга киришди. Бир кун олдин америкалик эсминец ҳам ҳудудга келди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала