Россия ва Ўзбекистон орасида “Агроэкспресслар” йўлга қўйилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПассажирские поезда
Пассажирские поезда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Oбуна бўлиш
“Агроэкспресс” - Россия ва Ўзбекистон орасида агросаноат юкларини рефрижератор контейнерли поездларда тезкор етказиб бериш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Россия экспорт маркази ҳамда “РЖД Логистика” Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тезкор етказиб бериш учун “Агроэкспресслар” юборишни йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда Россия Экспорт Маркази.
Ушбу ҳақидаги келишув 22 июн куни Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳамда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида имзоланди. Россия томонидан шартномага “РЖД Логистика” компанияси бош директори Дмитрий Мурев имзолади. Ўзбекистон томонидан эса - “Uzagrologistics Centers” МЧЖ бош директори Ноуфалбек Сабиров имзо чекди.
Ҳужжатда айтилишига кўра, “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида томонлар агросаноат юкларини рефрижератор контейнерли поездларда Россиянинг “Селятино” бекати ва Ўзбекистоннинг “Чуқурсой” ва “Сергели” бекатлари орасида тезкор етказиб бериш йўлга қўйилади.
Келажакда ушбу лойиҳа бошқа йўналишлар орасида ҳам ишга туширилиш режалаштирилган. Ундан ташқари лойиҳа доирасида саноат маҳсулотлари ҳамда транспорт ва логистика хизматлари экспортини йўлга қўйишга ҳам келишиб олинди.
Россия ва Ўзбекистон орасида темирйўл транспорт алоқалари ривожланиши – истиқболли йўналиш, деб ҳисоблайди 2РЖД Логистика” бош директори Мурев. Унинг хулосасига кўра темирйўл транспорти ишончли ва экологик тоза. Ундан ташқари темирйўлда турли хил юклар учун ихтисослаштирилган вагонлардан фойдаланиш мумкин. Бу эса энг нозик маҳсулотларни ҳам эҳтиёткорона транспорт қилиш имконини беради.
Москвада 22 июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 2-йиғилилшида Абдулла Арипов яқин вақт ичида ушбу кўрсатгич 10 миллиард долларга етиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Маълумот учун, 2021 йилниг 1 кварталида Россиядан Ўзбекистонга экспорт миқдори 5% ўсиб, 1 млрд долларга етди. 2020 йилда Россия-Ўзбекистон савдо ҳажми 15%га ошиб 5,88 млрд. долларни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0