Сардор Умурзаков Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги директори билан учрашди

© МИФТМинистерство по Инвестициям и внешней торговле встретились с руководством АСИ
Министерство по Инвестициям и внешней торговле встретились с руководством АСИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Инвестициялар вазирлиги ва Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси Стратегик ташаббуслар агентлиги Бош директори С.Чупшева билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар қуйидаги йўналишларга доир таклифларни биргаликда тайёрлаш ва илгари суришга келишиб олишди:
инвестициявий муҳитни такомиллаштириш;
ишбилармонлик билан шуғулланиш жараёнлари шаффофлигини ошириш;
юқори самарали инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
инвестиция соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда давлат органлари самарадорлигини баҳолаш.
Учрашув якунида, томонлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Стратегик ташаббуслар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва аҳоли ҳаёт сифатини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш йўналишида биргаликда иш олиб боришга келишилди.
Янгиликлар лентаси
0