Россия

Шойгу Афғонистондаги вазиятга баҳо берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Россия мудофаа вазири Афғонистондаги вазиятни йўлга солиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар зарурлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш кечиктириб бўлмайдиган қарор қабул қилиш ва халқаро ҳамкорликни талаб этади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида ҳам янги шароитларда ташкилот аъзоларининг мудофаа қобилиятини ошириш юзасидан зарурий чоралар кўрилади”, - деди Шойгу Москвадаги Халқаро хавфсизлик бўйича конференцияда.
У Афғонистон билан чегарадош давлатлар аъзо Шанхай ҳамкорлик ташкилоти имкониятларини жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Россия вазири НАТО 20 йил ичида Афғонистонда натижага эришмагани, альянс кетгандан кейин у ерда фуқаролар уруши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди.
“Афғонистонда вазият ривожлани ҳам чегарадош мамлакатлар, ҳам халқаро ташкилотларнинг жиддий эътиборини талаб қилади. Тан олиш керакки, мамлакатда Ғарб альянси ҳарбий гуруҳининг 20 йил ичида бўлишида у барқарорлашишда ва давлат бошқарувининг мустаҳкам тузилишини шакллантиришда муҳим натижаларга эриша олмади”, - деди Шойгу. Унинг сўзларини РИА Новости келтирган.
“НАТО кучларининг олиб чиқилишидан кейин барча салбий оқибатлар билан фуқаролар уруши қайта бошланишини юқори эҳтимол билан кутиш мумкин: аҳоли турмушининг янада ёмонлашиши, оммавий миграция, қўшни мамлакатларга экстремизм тарқалиши”, - деди Россия мудофаа вазири.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
ОАВ: “Толибон”* Тожикистон билан чегарадош Шерхон шаҳарчасини эгаллаб олди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала