Иқтисод

Тошкент вилоятида машҳур брендларнинг спорт либосларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Наталья СеливерстоваМагазин спортивной одежды Adidas
Магазин спортивной одежды Adidas - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Замонавий тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш лойиҳаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Жанубий Кореянинг “Youngone Corporation” корпорацияси асосчиси Кихак Сунг билан учрашди.
Учрашувда янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш, замонавий кийимлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
© Хокимият Ташкентской областиХоким Ташкентской области Даврон Хидоятов встретился с основателем южнокорейской корпорации YOUNGONE CORPORATION Кихаком Сунгом
Хоким Ташкентской области Даврон Хидоятов встретился с основателем южнокорейской корпорации YOUNGONE CORPORATION Кихаком Сунгом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Хоким Ташкентской области Даврон Хидоятов встретился с основателем южнокорейской корпорации YOUNGONE CORPORATION Кихаком Сунгом
Таъкидланишича, Жанубий Корея компанияси 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тайёр тикув маҳсулотлари, пойабзал ва турли хилдаги техник текстиль маҳсулотлари ишлаб чикариш соҳасида дунёдаги “биринчи рақамли” корпорация ҳисобланади.
Шу билан бирга, у Nike, Adidas ва Lacost каби дунёнинг энг таниқли брендларига тайёр кийим-кечак етказиб беради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, замонавий тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш лойиҳаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади. Бунинг натижасида 700 та янги иш ўрни яратилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала