Туризм

“Экстравагант қарор”: ҳоким Маъруф Усмонов кутилмаганда хорижий журналистларга гид бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваХоким города Коканда Маруф Усмонов
Хоким города Коканда Маруф Усмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Усмоновнинг айтишича, Қўқон муҳитини ўрганишга келган "Бутуниттифоқ старостаси" деб ном олган Калининда дастлаб Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмасини ташкил топтириш ғояси туғилган
ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлисини ёритиш учун Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига етиб келган журналистларни шахсан кутиб олиб, меҳмонхонагача бўлган масофада хорижий ОАВ вакиллари учун гид вазифасини бажариб борди, деб хабар бермоқда Қўқон шаҳридан Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлиси ўз ишини бошламоқда.
Дворец Худояр хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Туризм
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
Кенгашга аъзо мамлакатлар туризм соҳаси раҳбарлари пандемия туфайли таназзулга юз тутган туризм сектори олдидаги муаммоларни муҳокама қилиб, вазиятдан хавфсиз чиқиш йўлларини биргаликда излайдилар.
Шу ўринда, ҳоким Маъруф Усмонов азал-азалдан “илм ва маданият ўчоғи” деган шарафли номга сазовор бўлиб келган Қўқонга янада кўпроқ сайёҳлар келишига замин яратиш учун бир гуруҳ хорижий журналистларга ҳатто гид бўлишга тайёрлигини намоён этди.
Қўқон ҳақида маълумот берар экан, Маъруф Усмонов Қўқон ҳамиша ўз номига эга бўлганлигини “Қўқанду латиф” – яъни ширинсўз, меҳмондўст, латиф инсонлар шаҳри дея шуҳрат қозонганини таъкидлаб ўтди.
“Ҳатто Садойи ўз шеърий сатрларида Қўқон ҳақида “сув сўраса – шарбат тутган шаҳар” дея ёзиб қолдирган. Қўқон ҳамиша маданиятда, илмда намуна бўлиб келган”, деди ҳоким.
1709 йилдан 1876 йилгача Қўқон хонлиги мақомида бўлган шаҳарда ўз даврида адабий муҳит жуда яхши шаклланган.
Флаги стран Тюркского совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Туризм
Қўқонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистондаги биринчи футбол жамоаси ҳам айнан Қўқонда таркиб топган.
Бугунги кунда Қўқон номи билан боғлиқ 70га яқин ном бор: “Қўқон холва”, “Қўқон ош”, “Қўқон патир”, “Қўқон арава” ва ҳоказолар.
Қўқонда бугунги кунда 76та маданий-мерос объектлари мавжуд. Шундан 24таси рус колониал вақтига тўғри келади.
Ҳатто Қўқон муҳитини ўрганишга келган “Бутуниттифоқ старостаси” деб ном олган Михаил Калинин ҳам бу шаҳардаги ижодий муҳитни ўрганганидан сўнг, айнан шу ўрганиш сабаб аввал Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмаси ташкил топади.
Ҳокимнинг креатив ёндашуви журналистлар томонидан илиқ қарши олинди.
Аммо бутун дунёга маданият ўчоғи маркази сифатида танилган Қўқон бу ютуқлар билан чекланиб қолмоқчимас. Шу бугун Туркий тилли давлатлар кенгашида Қўқон Туркий тилли давлатлар туристик пойтахти этиб сайланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала