Ўзбекистонга ковиднинг “ҳиндча” штамми етиб келдими?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосковский клинический центр инфекционных болезней "Вороновское"
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Бу эса жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:
“Дарҳақиқат, бугун юртимиз оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан берилган маълумот – яъни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар берилди.
Родственник человека, умершего от COVID-19, во время кремации в Джамму, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Ҳиндистон "дельта +" штамми "яшин тезлигида" юқишини маълум қилди
Аслида юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда “COVID-19”нинг “британча” штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аслида бутун Ер юзидаги мураккаб пандемия шароитида бу нарсани тўғри ва нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим”, - деб таъкидлади Атабеков.
Унинг сўзларига кўра, дунё миқёсида коронавирусни илмий изланишлар мақсадида доимий кузатиб бораётган илғор лабораториялар мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда “COVID-19” касаллигининг 5000 та, айрим соҳа вакилларининг фикрича эса 7000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Мутацияга учраган штаммлар фақат касалликнинг тарқалиш тезлиги, уни юқтириб олган одамларда енгил ёки оғир ўтиши, ёш тоифасида фарқ бўлиши мумкин.
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия парламенти мигрантларга доир янги қонунни маъқуллади
“Айтиш мумкинки, аслида коронавируснинг мутацияга учраган ва учрамаган ҳамма шатммларининг энг асосий микроорганизми “COVID-19” штамми бўлганлиги ва ушбу штамм билан чақирилган касалликнинг клиник белгилари, лаборатория ташхиси, профилактикаси, олдини олиш чоралари, вакциналардан фойдаланиб, ҳимояланиш даражаси бир хил бўлгани учун уларни чуқур этиологик омилини аниқлаш ва қандай вирус эканлигини охиригача текшириб боришга эҳтиёж йўқ.
Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисидаги хабарга келсак, дастлабки лаборатор теширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак бўлади”, - деди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0