Туризм

Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар

© Sputnik / Л. РаскинДворец Худояр хана
Дворец Худояр хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Ҳар бир мамлакат Қўқонда бўлиб ўтаётган учрашувга ўз таклифлари билан келган ва жуда муҳим қарор қабул қилинади, дейди Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.
ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Куни кеча, 23 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлиси бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон делегациялари иштирок этмоқда ва улар бугун, 24 июнь куни ўтказиладиган вазирлар учрашуви регламенти ва туризмни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваДелегация стран Тюркского совета
Делегация стран Тюркского совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Делегация стран Тюркского совета
Шунингдек, Туркий кенгашга аъзо мамлакталар делегациялари ва ОАВ вакилларига Фарғона водийси туристик салоҳияти намойиш этилди.
Фестиваль народно-прикладного искусства в Коканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2019
Жамият
Қўқонда ҳар икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади
Жумладан, делегация аъзолари Марғилон шаҳри бўлишди. Шаҳарда давлат-хусусий шериклик асосида уста Иброҳим Султонов ташаббуси билан қурилган Ҳунармандлар марказида бўлиб, бутун дунёга машҳур "Исмоилжон гиламлари" маҳсулотлари билан танишдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПроизводство шелковых ковров
Производство шелковых ковров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Производство шелковых ковров
Бинонинг юқори қаватида гилам цехи жойлашган. Бу ерда барча маҳсулотлар тўлиқ қўл меҳнати ёрдамида, 100 фоиз тоза ипакдан тўқилади.
Сўнгра делегация аъзолари Риштон туманига йўл олиб, у ердаги Халқаро кулолчилик маркази, жумладан кулолларнинг иши билан танишишди.
Гостевой дом в Риштане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Жамият
Риштонлик отельер Саид Аҳмедов: пандемия янги имкониятларни тақдим этди
Турнинг биринчи кунини вилоятнинг Учкўприк туманига қилинган ташриф якунлаб берди. "Меҳригиё" хусусий корхонасида доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш, кластерлар билан ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЛавандовое поле
Лавандовое поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Лавандовое поле
ОАВ вакиллари ушбу корхонага қарашли 5 гектар майдонда жойлашган лаванда даласида бўлишди, ушбу ўсимликнинг фойдали хусусиятлари ва афзалликлари корхона ходимлари томонидан тушунтирилди.

Жуда муҳим қарор қабул қилинади

Бугунги учрашув кун тартибидан Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, "Табаррук зиёрат" лойиҳасини амалга ошириш, Қўқон шаҳрини "Замонавий ипак йўли" дастурига киритиш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш масалалари ўрин олган.
Ҳар бир мамлакат муҳим учрашувга ўз таклифлари билан келган.

"Туркий кенгаш доирасида бўлиб ўтадиган учрашувда ўта муҳим қарор қабул қилмоқчимиз, ҳар йили туркий тилли давлатлардаги унчалик машҳур бўлмаган аммо салоҳияти юқори бўлган шаҳарлардан бирини туристик пойтахт сифатида эълон қилиб бормоқчимиз", - деди тадбир доирасида журналистларга Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосари Туркий тилли давлатлар туризм пойтахти сифатида Қўқон шаҳри таклиф этилганини таъкидлаб, ушбу қарор бугун туркий кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирди.
Абдуҳакимов, шунингдек, ушбу йиғилишдан кейин Ўзбекистонга сайёҳлар оқими сезиларли кўпайиш керак, дея умид билдирди. Бунинг учун тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтириш лозим, дея қўшимча қилди у.

Нуфузли тадбир нега Қўқонда ўтказилмоқда?

Туркий Кенгаш учрашувларини Қўқон шаҳрида ўтказилиши бежиз эмас. Кўҳна ва навқирон шаҳар Марказий Осиёнинг марказида жойлашган, жаҳон ҳунармандлари шаҳри мақомига эга. Бу ерда туризм ҳам тез ривожланмоқда.
Қўқон Фарғона водийсининг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, у қадимдан илм-фан, маданият ҳамда ҳунармандчилик маркази ҳисобланган. XVIII асрдан бошлаб Қўқон водийнинг сиёсий, иқтисодий, адабиёт ва маданият марказига айланди. Қўқонда яратилган адабий мерос ўзбек халқининг ноёб дурдонасига айланган. Машраб, Ҳувайдо, Маҳзун, Амирий, Нодира, Увайсий ва яна 200 дан зиёд ўзбек мумтоз адиблари шу муҳитнинг маҳсулидир. Ҳозирги ўзбек адабий тили ҳам Қўқон адабий муҳити негизида шаклланган. Бу даврдаги таълим тизими ҳам ҳавас қилса арзигулик эди. XIX охирига келиб биргина Қўқоннинг ўзида 620 та маҳаллада масжид, 240 та бошланғич мактаб, 52 та мадраса, 23 та қорихона мавжуд эди.
Церемония торжественного открытия Первого Международного фестиваля народно-прикладного искусства в Коканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2019
Маданият
Ҳунармандлар фестивали учун Қўқон танлангани бежиз эмас – Шавкат Мирзиёев  
Профессор Х.Н.Бобобековнинг "Қўқон 2000" номли китобида келтирилган маълумотларга кўра, 1878 йилда Қўқон шаҳрининг саводхонлик салоҳияти 53 фоизни кўрсатган ва бу кўрсаткич ўз даврида дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланган. Бундан ташқари, Қўқон "шоирлар шаҳри" деб ҳам аталган. XVIII асрнинг биринчи ярмида Қўқон шаҳридаги ҳар бир маҳаллада камида 3 нафардан, жами 720 дан ортиқ шоир яшаб ижод қилган ва улар ўз даврида шаҳарни "назм маркази"га айланишига ҳисса қўшган.
Ўзбек миллий ҳунармандчилик намуналари ва амалий санъати усталари ҳам айнан Қўқон атрофида бирлашди, гуркираб яшнади ва энг муҳими, шу кунларга қадар сақланиб қолди. Хусусан, ёғоч ўймакорлик, кулолчилик, кандакорлик, меъморчилик, ипакчилик, читгарлик ва бошқа ўнлаб ҳунар турлари Қўқон хонлиги даврида ўз тараққиёт чўққисига чиқди. Уларнинг маҳсулотлари дунёнинг 10 га яқин давлатига олиб чиқиб сотилар эди.
Шу боис ҳам Қўқон нуфузли тадбирга мезбонлик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала