Россия, ОДБК давлатлари ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бошқа давлатлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ, ОДКБ)нинг бошқа давлатлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
"Биз у ерда тинчлик ва осойишталик бўлишига унча ҳам ишонмаймиз. Бу ҳудудда НАТО контингентининг 20 йил давомида бўлиши барқарорликка олиб келмади", - деди Шойгу Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашувда.
РФ Мудофаа вазирлиги раҳбари бу масалани яқин келажакда КХШТ давлатлари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек, чегарадош Ўзбекистон билан муҳокама қилишни таклиф қилди.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
ОАВ: “Толибон”* Тожикистон билан чегарадош Шерхон шаҳарчасини эгаллаб олди
Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни “Толибон”* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар чегара комиссариатига ҳужум қилди. Афғонистон кучларининг 134 нафар ҳарбийлари жангариларга қаршилик кўрсата олмади ва “Панж” чегара отрядининг 3 ва 4-заставалари орқали Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлди.
Тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда давлат чегарасини ёриб кирган афғонистонлик ҳарбийларга ҳеч қандай тўсиқсиз Тожикистон ҳудудига ўтишга рухсат берган. Афғонистон ҳарбий хизматчилари орасида 4 киши яраланган ва бир киши ҳалок бўлган.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг баёнотига кўра, тожик-афғон чегарасидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда.
Тожик-афғон чегарасининг Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги қисмини қўриқлаш кучайтирилди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0