Туркий давлатларнинг ягона туризм календарини тузиш таклиф этилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВстреча министров туризма тюркоязычных стран
Встреча министров туризма тюркоязычных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов туркий тилли давлатлар орасида транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантиришни, доимий ва чартер парвозлар сонини оширишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Ўзбекистон туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бугун қўқонда бўлиб ўтаётган Туркий тилли давлатлар туризм вазирларининг 6-йиғилишида туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвими тузишни таклиф этди.

“Тўртинчидан, туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш таклифини билдирмоқчиман.

Унга кўра, халқ ўйинлари – этно спорт (улоқ-кўпкари, дорбозлик, кураш, камондан ўқ узиш, тош кўтариш каби) ва бахшилар мусобақасини ўтказиб бориш тарихий анъаналаримизнинг йўқолиб кетишини олдини олади”, - деди вазир.

Шунингдек, Абдуҳакимов туркий тилли давлатлар туризм обхъектларини ўзаро тарғиб қилиш ғоясини илгари сурди ва бу борада Ўзбекистон “Туризм 365”, “ UzReport” ва “Тарих”, “Ал-Бухорий” халқаро йўлдош телеканалида туркий давлатлар томонидан тақдим этиладиган дастурларни жойлаштиришга тайёр эканинни билдирди.
Ундан ташқари, Ўзбекистон туризм ва спорт вазири Туркий Кенгаш ҳузурида аъзо давлатлар маблағлари асосида Маданий меърос объектларини асраш жамғармасини ташкил қилиш ғоясини билдирди.
Дворец Худояр хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
Шу билан бирга Азиз Абдуҳакимов турклий тилли давлатлар орасида транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантиришни, доимий ва чартер парвозлар сонини оширишни, туристик поезд ва автобуслар ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф қилди.
Маълумот учун бугун Қўқонда “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгрия туризм вазирлари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0