БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для больных COVID-19
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки карра юқумлироқлиги ҳақида баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Коронавируснинг "дельта" варианти дунёда доминант бўлиши мумкин, сабаби, у дастлабки SARS-CoV-2 вируси билан таққослаганда икки карра юқумлироқдир , деб баёнот қилди Twitterда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ходими Сумия Сваминатан.
Сваминатаннинг сўзларига кўра, аввал бошдан "дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган, аммо ҳозирда у 85дан зиёд давлатларда мавжуд.
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Ўзбекистонга ковиднинг “ҳиндча” штамми етиб келдими?
"Ушбу штаммнинг бош хусусияти шундаки — у дастлабки вирусдан (SARS-CoV-2. — таҳр.) камида икки баробар юқумлироқ", — деб айтган Сваминатан.
Олиманинг қайд этишича, бундай штаммли бемор вирусни "икки, тўрт, олти ва ҳатто саккиз нафаргача инсонларга юқтириши мумкин". Айнан шу сабабли коронавирус бутун оила аъзоларига юқтирилган ҳолатлар кенг тарқалган, дея тушунтиради Сваминатан.
"Бунда яхши хабар шундан иборатки, дунёдаги вакциналарнинг аксарияти самарадор, хусусан, улар касаллик оғир кечишининг олдини ололади", — дея таъкидлаган БССТ вакили.
Родственник человека, умершего от COVID-19, во время кремации в Джамму, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Ҳиндистон "дельта +" штамми "яшин тезлигида" юқишини маълум қилди
Мутахассис шунингдек, вакцина олиш жуда муҳимлиги баробарида, коронавирус штаммларига қарши курашда одамлар ҳимоя воситалари (ниқоб ва қўлқоплар)дан фойдаланишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари зарурлигини қайд этди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг ҳиндча штамми, ёки B.1.617 номини олган "Дельта" варианти ушбу мамлакатда 2020 йилнинг бешинчи октябрида Нагпур шаҳрида аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0