Россия

Ҳомиладор аёлларни "Спутник V" билан эмлашга рухсат берилди

© Sputnik / Абид Мажар / Фотобанкка ўтишМедицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции "Гам-Ковид-Вак" ("Спутник V")
Медицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции Гам-Ковид-Вак (Спутник V) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Касаллик йирик шаҳарларда, жумладан ҳомиладор аёллар ва ёш болалар орасида ҳам тез тарқалмоқда. Айни дамда 12 нафар аёл реанимацияга жойлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Россияда ҳомиладорлар аёлларни "Спутник V" вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди. Бу ҳақида соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкога асосланиб, РИА Новости хабар қилмоқда.

“Бугун вакцинанинг хавфсиз ва самарадорлиги ҳақида клиник синовларгача ва клиник синовлар давомида жамланган маълумотларга асосланган ҳолда, экспертлар “Гам-ковид-вак” вакцинасини ҳомиладорлар учун қўллашга қўйилган таъқиқни олиб ташлашга қарор қилишди”, - деди Россия соғлиқни сақлаш вазири.

Маълумот учун, Россияда сўнгги ой давомида коронавирус эпидемияси жуда тез тарқалмоқда. Касаллик, айниқса, йирик шаҳарларда, жумладан ҳомиладор аёллар ва ёш болалар орасида ҳам тарқалмоқда. Мурашко айтишига кўра, айни дамда 12 нафар аёл реанимацияга жойлаштирилган.
Ўтган ҳафтада, Москва мэри Сергей Собянин жамоатчилик билан ишлайдиган компанияларнинг камида 60% ходимлари вакцина олиши мажбурий деб эълон қилган эди. ОАВ хабарига кщра, айни пайтда Москвада вакцина олиш учун навбатга 2 млн. Киши ёзилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала