МДҲ ҳарбийлари шахсий таркиб тарбияси борасида келишиб олишди

© Минобороны УзбекистанаПредставители министерств обороны стран СНГ в Ташкенте
Представители министерств обороны стран СНГ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Oбуна бўлиш
Мажлисда ҳарбийлар орасида ҳамдўстликни мустаҳкамлаш, аскарий биродарликни шакллантириш ва курсантлар орасида "КВН" конкурси ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. МДҲ давлатлари мудофаа вазирликларининг шахсий таркиб билан ишлаш (тарбиявий ишлар) бўлинмалари раҳбарлари Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда 24 июн куни бўлиб ўтди.
Унда Ундан Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди ва қуйдаги масалалар бўйича фикр алмашишди:
МДҲ давлатлари қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамдўстликни мустаҳкамлаш ва аскарий биродарликни шакллантириш;
“AРМИ-2021” Халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида давра суҳбатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш;
Армия халқаро ўйинлари иштирокчиларига маданий-маърифий хизмат кўрсатиш тартиби;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ўртасида “КВН-2021 ҳамдўстлиги” халқаро фестивалини ташкил этиш;
Шунингдек, ушбу соҳа йўналишида қўлга киритилаётган ютуқ ва тўпланган тажрибалар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.
© Министерство обороны УзбекистанаПредставители министерств обороны стран СНГ в Ташкенте
Представители министерств обороны стран СНГ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Представители министерств обороны стран СНГ в Ташкенте
Мажлисдан олдин йиғилиш иштирокчилари Тошкентдаги “Ғалаба боғи” мажмуасига ташриф буюришди. У редам меҳмонлар “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбарлар қўйдилар ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар.
Возложение венков к подножию памятника "Ода стойкости" в ташкентском парке Победы
Возложение венков к подножию памятника Ода стойкости в ташкентском парке Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Возложение венков к подножию памятника "Ода стойкости" в ташкентском парке Победы
Янгиликлар лентаси
0