Дунёда

Назарбоев "Спутник V" билан эмланди

© Twitter/@Aidos_UkibayНазарбаев вылечился от коронавируса
Назарбаев вылечился от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Нурсултон Назарбоев “Спутник V” вакцинасининг биринчи компонентини олди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Қарағанда фармацевтика заводида ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасининг биринчи компонентини олди. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Аидос Укибай маълум қилди.
Шундан сўнг Назарбоев қозоғистонликларни санитария-эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш ва фаол эмланишга чақирди.
Медицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции Гам-Ковид-Вак (Спутник V) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Россия
Ҳомиладор аёлларни "Спутник V" билан эмлашга рухсат берилди
"Ҳозирги вақтда Қозоғистонда уч миллионга яқин одам эмланди. Бугун мен ҳам коронавирусга қарши вакцинани қабул қилдим. Мен барча қозоғистонликларни эмланишни фаол давом эттиришга ва бундан қўрқмасликка чақираман. Айниқса, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлгани фонида ҳозир эмланиш жуда муҳим. Бу ўзининг соғлиғи учун амалга ошириш керак. Биз қийин пайтда яшаяпмиз. Буларнинг барчасини биргаликда бошдан кечиришимиз керак. Барчага чин дилдан соғлиқ ва фаровонлик тилайман ", - деди Нурсултон Назарбоев.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала