Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди

© CC0 / Unsplash / Mae MuПомидоры
Помидоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Oбуна бўлиш
Росселхознадзор 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15 та корхонасидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15та корхонадан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида амалга оширилади.
Урожай томатов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2020
Помидор ва қалампир: Россия айрим чекловларни қисман бекор қилди
Росселхознадзор Ўзбекистон томони сабзавот жигарранг вирусдан холи бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 22 июн куни бўлиб ўтган ўртасидаги музокараларда эришилган келишувлар натижалари асосида қарор қабул қилди.
11та корхонадан помидор, 4та корхонадан қалампир олиб киришга рухсат берилди.
Помидор:
1. "Грин Хаус Данғара" МЧЖ;
2. "Данғара агро томат" МЧЖ;
3. "Камолхон хожи ота" МЧЖ;
4. "Кодирова Мамлакатхон саодати" МЧЖ;
5. "Жамолхон Усмонов" ф/х;
6. "Водий Агро Ворлд" МЧЖ;
7. "Исакхонзода Ханифахон" МЧЖ;
8. "Агро Сервис Азиа" МЧЖ;
9. “Марвел Инвест” МЧЖ;
10. "Боғбон Саркор" ф/х;
11. "Реал кабел инвест" МЧЖ.
Мигранты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Путин мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берди
Қалампир:
1. "Юлдашев Элдор" МЧЖ;
2. “Vostochniy Aromat” МЧЖ;
3. "Богбон Саркор" ф/х;
4. "Far Promteximpeks" МЧЖ.
Ўзбекистондан шу йил январь-апрель ойларида қиймати 23,6 млн долларлик 30,8 минг тонна помидор экспорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Россельхознадзор 2020 йилнинг ноябрь - декабрь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда карантин рўйхатига киритилган объектлар аниқлангани туфайли, помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйган эди. Кейинчалик айрим корхоналарга рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0