Ҳодисалар

Тошкентдаги кафеда кучли ёнғин юз берди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаПожарный МЧС
Пожарный МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
“Peggy ‘ s Bar & Grill” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Бугун соат 14:20да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасида жойлашган “Peggy ‘ s Bar & Grill” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27да етиб борган. Ёнғин соат 14:48да ўраб олиниб, соат 15:03да батамом ўчирилди.
Спасатели МЧС ликвидировали пожар, вспыхнувший в одном из ресторанов Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Ҳодисалар
Кармана туманидаги оҳак цехида кучли ёнғин юз берди – ишчи ҳалок бўлди
Ёнғиндан “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала