Видео

"Алвон елканлар": Россиянинг асосий битирув кечасидан видеолавҳа

Санкт-Петербург шаҳрида 25-26 июн кунлари барча мактаб битирувчиларининг узоқ кутилган байрами - "Алвон елканлар" битирув кечаси бўлиб ўтди.
Битирув кечаси соат 20:00да Сарой майдонида концерт билан бошланди. Турли шаҳарлардан келган мактаб битирувчилари шаҳар кўчаларида оммавий сайл уюштиришди. Пандемия мунособати билан тадбирлар бироз чекланган бўлса-да, барибир жуда кўп одам жамланди.
Тунги соат 1лар атрофида театрлаштирилган томоша бошланди ва салют отилди. Шундан сўнг классик мусиқа садолари остида Нева дарёси бўйлаб “Россия” алвон рангли елканли кемаси сузиб ўтди. Кеманинг эшкаклари ўрнида прожекторлар ўрнатилган бўлиб, улар сув сатҳидан мисли эшкак каби ҳаракатланди.
“Алвон елканлар” бу Александр Гриннинг 1920 йилда ёзилган "Алые паруса" номли асаридан олинган тимсол бўлиб сўнмас орзу рамзидир. Грин асарида Ассоль исмли қиз ҳеч нарсага қарамасдан ўз орзусига содиқ қолади ва кунларнинг бирида, дарҳақиқат, мўжиза юз беради. У орзу қилган алвон елканли кемада унинг севгилиси келади. Айтиш жоизки ўша вақтларда барча елканлар оқ рангда бўлган.
Россия битирувчилари учун алвон елканлар, катта ҳаётга йўл олишдан олдин ўз орзуларни унутмасликни ва ҳар доим уларга содиқ қолишни эслатиб турувчи рамздир.
Ушбу ажойиб томошани видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала