Жамият

Мустақилликнинг 30 йиллигини улкан натижалар билан кутиб олишимиз керак - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провёл совещание с хокимами районов Ташкента
Шавкат Мирзиёев провёл совещание с хокимами районов Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида юқори натижаларга эришиш кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини улкан натижалар билан кутиб олишимиз керак, деди президенти Шавкат Мирзиёев 25 июн куни Тошкент шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилишда.
- Бу йил жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу байрамни кўтаринки руҳ билан, улкан натижалар билан кутиб олишимиз керак. Халқимизни рози қилиш учун янги қирраларни, янги имкониятларни топишимиз зарур, - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев, хусусан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида юқори натижаларга эришиш кераклигини таъкидлади. Бу борада “Ёшлар дафтари”га киритилган 24 минг нафар ёшлардан 19,5 минг нафарининг бандлиги таъминлангани, Тошкентда “Аёллар дафтари”га киритилган 16 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг барчасига амалий ёрдам берилгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш, йўл ва сув тармоқларини таъмирлаш, тиббий хизматларни яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провёл совещание с хокимами районов Ташкента
Шавкат Мирзиёев провёл совещание с хокимами районов Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Шавкат Мирзиёев провёл совещание с хокимами районов Ташкента
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала