Спорт

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

© Фото из личного архива Оксаны ЧусовитинойОксана Чусовитина на Кубке мира по спортивной гимнастике в Катаре
Оксана Чусовитина на Кубке мира по спортивной гимнастике в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Июль-августда Оксана Чусовитина саккизинчи маротаба Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун, Токиога йўл олади.
ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Ўзбекистон спорти афсонаси, яқинда 46 ёшини нишонлаган гимнастикачи Оксана Чусовитина, ўз мухлисларини қувонтиришда давом этмоқда. Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида спортчи яна бир олтин медал соҳибаси бўлди.
Мусобақада Оксана Чусовитина франциялик рақиби Коллин Девиллард ва Мисрлик Нэнси Таманни енгиб биринчиликни қўлга киритди.
Июль ойида Оксана Чусовитина, ўз карьерасида саккизинчи олимпиадада иштирок этиш учун, Токиога йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина 1975 йилда Бухорода туғилган. Илк бор олимпиада ўйинларига 1992 йилда қатнашган. 2016 йилда Рио-де-Жанейро Олимпиадасидан сўнг Гинеснинг рекордлар китобига ўз карьерасида “7та ёзги Олимпиада ўйинлдарида иштирок этган ягона спортчи” сифатида қайд этилган. Чусовитина СССР, Ўзбекистон ва Германия жамоалари таркибида халқаро мусобақаларда иштирок этган.
© Фото из личного архива Оксаны ЧусовитинойОксана Чусовитина на Кубке мира по спортивной гимнастике в Катаре
Оксана Чусовитина на Кубке мира по спортивной гимнастике в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Оксана Чусовитина на Кубке мира по спортивной гимнастике в Катаре
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала