Россия НКВД фаолияти ҳақидаги муҳим ҳужжатларни Ўзбекистонга топширади

© Пресс-служба РосгвардииДИРЕКТОР РОСГВАРДИИ ВИКТОР ЗОЛОТОВ ПРОВЕЛ РАБОЧУЮ ВСТРЕЧУ С КОМАНДУЮЩИМ НАЦИОНАЛЬНОЙ ГВАРДИЕЙ УЗБЕКИСТАНА РУСТАМОМ ДЖУРАЕВЫМ
ДИРЕКТОР РОСГВАРДИИ ВИКТОР ЗОЛОТОВ ПРОВЕЛ РАБОЧУЮ ВСТРЕЧУ С КОМАНДУЮЩИМ НАЦИОНАЛЬНОЙ ГВАРДИЕЙ УЗБЕКИСТАНА РУСТАМОМ ДЖУРАЕВЫМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Oбуна бўлиш
Росгвардия томонидан топширилган НКВД фаолиятига оид фото ва видео материаллар Миллий гвардия музейига жойлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси бошлиғи Рустам Жўраев ва Росгвардия раҳбари Виктор Золотов 25 июн куни онлайн учрашув ўтказишди, деб хабар қилмоқда Россия муассаси.
Золотов ўзбекистонлик ҳамкасабасига СССР НКВДсининг Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Республика ҳудудида олиб борган фаолиятига таалуқли фото ва видео материалларни топширишини маълум қилди. Ҳужжатлар дипломатик каналлар орқали жўнатилади ва кейинчалик Ўзбекистон Миллий гвардияси музейига топширилади.
Учрашувда томонлар, эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, биргаликда аксилтеррор ўқув машғулотлари ташкиллаштириш, ўзаро делегациялар ташрифларини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, оммавий спорт ва маданий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда қўриқлаш фаолиятида тажриба алмашиш борасида келишиб олишди.
Учрашув якунида Виктор Золотов Рустам Жўраевни Санкт-Петербургда 10-12 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган “ЭКСПОТЕХНОСТРАЖ-2021” - давлат ва шахс хавфсизлигини таъминлаш энг янги воситалари кўргазмасига таклиф қилди.
Янгиликлар лентаси
0