Ҳодисалар

UzAutoга жўнатилган пўлат листлар йўлда ўғирлангани маълум бўлди

© УзавтосаноатУзАвто сообщили о краже стальных листьев
УзАвто сообщили о краже стальных листьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
“Nexia-3”, “Gentra” ва “Labo” автомобиллари кузов қисмлари учун мўлжалланган пўлат листлар йўлда ўғирлангани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Россиянинг "Северсталь" компаниясидан UzAutoга автомобил кузови учун деталлар ишлаб чиқариш мақсадида юборилган пўлат листларининг бир қисми ўғирланди, деб хабар қилмоқда Ўзавтосаноат.
Маълум бўлишича, темир йўл вагонларида юборилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирланган.
“Ушбу пўлат листлар 2030 та “Nexia-3” ёки 871 та “Gentra” ёки 970 та “Labo” автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди”, - дейилган компания хабарида.
Хизмат текширувида аниқланган барча фактлар Ўзбекистон Транспорт прокуратурасига юборилди. Компания
айбдорларни аниқлаш, етказилган зарарни ундириш ва бу каби ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун чоралари кўрилишига умид қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала