Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар компенсация қилинади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишколючая проволока
колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Oбуна бўлиш
Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги эксперт гуруҳи негизида Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.
Гауптвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий даволаш муассасаларида (ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлар) қийноққа солишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини мунтазам амалга ошириш жамоатчилик гуруҳларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қарорга кўра:
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга жойлаштирилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади;
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан қийноқлар бўйича адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали мурожаат қилиш амалиёти такомиллаштирилади;
қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилади;
2021 йил 1 октябрдан тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида қийноққа солиш учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни БМТнинг “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси” (Нью-Йорк, 1984 йил 10 декабрь) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0