Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади

© Sputnik / Дильшода Рахматова17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Oбуна бўлиш
Янги таҳрирдаги қонунда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати каби янги нормалар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Сенаторлар Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни маъқуллашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Янги таҳрирдаги қонун Ўзбекистон президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони ҳамда Сенат Кенгашининг "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижалари тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
Янги таҳрирдаги қонунда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистоннинг давлат тили, Ўзбекистонда бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, давлат тилини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш бўйича ваколатлари, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари, давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати каби янги нормалар мавжуд.
Шунингдек, қонунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши, иш юритиш тили, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда давлат тилининг қўлланилиши, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг лойиҳаларида фойдаланиладиган тил, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида ишлатиладиган тил, суд ишларида юритиладиган тил, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, фуқаронинг шахсини ва ҳуқуқларини тасдиқлашда қўлланиладиган тил масалалари ҳам батафсил белгиланган.
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Ўзбекистондаги ўзга тилли синфларда ўзбек тили чет тили каби ўргатилади
Янгиликлар лентаси
0