Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимида бўш ўрин қолмаяпти

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЛечение больных COVID-19
Лечение больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Oбуна бўлиш
Айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Охирги 10-15 кун ичида Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига беморлар мурожаатлари кўпайди. Бу ҳақда муассаса директори Анвар Ҳусанов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда мамлакат, хусусан, пойтахтдаги эпидемиологик вазиятнинг бироз мураккаблашиши мазкур шифохона фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмаган.
В Ташкенте в супермаркетах и эко базаре стартовала вакцинация населения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Тошкентдаги савдо мажмуаларида аҳолини COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланди
“Айниқса, охирги икки ҳафта давомида тиббиёт муассасамизга мурожаат қилувчи беморлар сони кескин ортгани, биз шифокорларни жиддий ташвишга солмоқда. Хусусан, айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда”, - дейди Ҳусанов.
Унинг таъкидлашича, шифохонада 6 та реанимация бўлими бор ва уларда 232 та ўрин ташкил қилинган.
“Ҳозирги кунда ушбу реанимация бўлимларида 203 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда. Бўш ўринлар сони эса 29 тани ташкил этмоқда”, - деди муассаса директори.
Ҳусанов реанимация бўлимидаги ҳар бир ўрин сунъий нафас бериш ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳар бир бўлимда санитар ўтказгич ташкил қилинган.
ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда ковид билан касалланганлар сони сони 109 223 нафарга етган. Шулардан 105 006 нафари шифо топган. 729 киши вирус қурбони бўлган.
Янгиликлар лентаси
0