Россия

Ҳинд штаммидан ҳимоя қилиш учун беш баравар кўпроқ антитаначалар керак – вирусолог

© Facebook / Евгений ТимаковЕвгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина»
Евгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Доктор Тимаков айтишига кўра, “ҳинд штамми” инсоннинг иммун тўсиқларига “чап беришни” ўрганиб олган. Бошида у оддий ЎРВИга ўхшайди лекин жиддий оқибатларга олиб келади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Инфекционист шифокор Евгений Тимаков айтишига кўра, COVID-19нинг дельта ёки “ҳинд штамми”нинг хавфи нимада эканини ва пандемияни қачон тўхтатиш мумкинлигини тушунтириб берди.
“Вирус кутилганидан кўра тезроқ мутация қилмоқда. Бошида вирус бизнинг иммун тўсиғимизни енгиб ўтишни билмасди. Ҳа, улар барибир зарарли эди, лекин аҳолининг 30%га умумман таъсир қилмас эди. Ҳатто касалланганлар билан яқин мулоқотда бўлганда ҳам уларга вирус юқмас эди. Вирусга бу маъқул келмаган шекилли, у ўзини ўзи ўзгартириб, бизга мослаша бошлади”, - деб ҳикоя қилади шифокор-инфекционист, тиббиёт фанлар номзоди, "Лидер-медицина" марказининг бош врачи Евгений Тимаков.
Коронавируснинг “ухан тури” ўтган йилнинг кузидан бошлаб ўзгара бошлаган. Дунёнинг турли иқлимларига тарқалар экан, вирус қулай шароитларга тушиб қолган.Шундан сўнг турли мамлакатларда турлича мутациялар пайдо бўла бошлаган.
Россияда ҳам вируснинг эпидемиологик сезиларни мутациялари бўлган- сибирь штамми ва шимоли-ғарбий штамм. Лекин ушбу кўринишлар – патоген бўлмагани учун кенг тарқалиб кетмади.
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Жамият
Ўзбек-хитой вакцинаси "ҳинд штамми"га ҳам қарши тура олади
Лекин иссиқ мамлакатларда пайдо бўлган штаммлар – “бразилия штамми”, “Жанубий Африка штамми”, ”ҳинд штамми” – жиддий ўзгаришга эришиб жуда хавфли вирусга айланган. Ҳозир улардан энг хавфлиси – “ҳинд штамми”. У ўзида 5та мутацияни мужассамлаштирган.
“Ҳинд штамми”нинг энг хавфли хусусияти – у оддий ЎРВИ “ниқоби” остида одам иммун тўсиқларини енгиб ўтиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
Ушбу вирусни қандай тўхтатиш мумин, деган саволга Евгений Тимаков, ҳозир инсоният олдида турган асосий вазифа – вирус учун қулай бўлган шароит ва одам гавжум жойларда, вируснинг ундан ҳам кучлироқ штамми пайдо бўлиши учун қулай шароит яратмаслик, деб жавоб берди.
“Қулай шароит бу – иммунитети пасайган одамлар, коронавирусга иммунитети бўлган, лекин қайта касалланган одамлар. Демак вирус уларнинг иммунитетини енгиб ўтган. БИз ҳозир Ҳиндистонда дельта штаммидан ташқари ҳам дельта+ штамми пайдо бўлганини кўрмоқдамиз. У янада фаол. Ҳозир асосий масала - вируснинг янги кўринишинига қарши кураш эмас, умуман пандемияни қандай тугатишни ўйлаш керак. Акс ҳолда узоқ йиллар давомида қўрқув остида ўтиришга тўғри келади. Бунинг учун инсон организмида вирусга қарши курашувчи фаол антитаначалар бўлиши керак”, - дейди шифокор.
Шу билан бирга, шифокор антитаначалар камайишини кутиб ўтирмасдан, вакцина олишни тавсия қилди. Антитаначалар юқори бўлганда ҳам вакцина олишмумкин. Бунинг хавфсизлигини турли мамлакатлар ва турли платформаларда ўтказилган синовлар тасдиқлаганини маълум қилди.
Засуха - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Дунёда
БМТ янги пандемияни башорат қилди. Унга қарши вакцина йўқ
"Спутник V"нинг самарадорлиги юқори эканини ва у антитаначалар миқдорини касаллик орқали олинган иммунитетга нисбатан бир неча баробар кўпроқ оширишинини яна бир бор эслатиб ўтди.
“Нафақат "Спутник”, балким барча платформаларда ишлаб чиқилган барча вакциналар касаллик орқали орттирилган иммунитетга нисбатан 1,3 - 1,5 барвар кўпроқ вирусни нейтраллаштирувчи антитаначалар ишлаб чиқаради.
“Инсон организмида вакцина янада самаралироқ фаолият юритади, - дейди мутахассис. – Нафақат касалликка чалиниш, сунъий нафас олиш аппарати остига тушиб қолиш балким ковиддан сўнгги синдром хам жуда хавфли. Ёши 50дан ошганлар орасида у ҳар иккинчи касалда учрайди. У қон, қон ҳужайралари, эндотелиялар, қон томирлари, нерв тизими ва умуман барча органларга таъсир қилади. Бунинг олидини олиш учун – вакцина ягона воситадир ".
Вакцинанинг ўзи таркибида ҳеч қандай вирус йўқ. У атромдагилар учун ҳам зарарли эмас. Лекин эмланган одам ҳам вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозалари орасида антитаначалар ишлаб чиқармаслиги мумкин. Шу сабабли ҳам у касалликка чалиниши мумкин. Бу ҳолат эмланганлар орасида 2%дан 30%гача учраши мумкин.
“Вакцинанинг иккинчи дозсидан сўнг ҳам касал бўлиб қолиш мумкин, лекин бунда вакцина одамнинг касалликнинг оғир оқибатларидан ҳимоя қилади. Эмланганларда касаллик енгил кўринишда ва ҳатто сезилмай ўтиши ҳам мумкин, - дейди Тимаков. – Лекин бу организмда вирус йўқ дегани эмас. Агар эмланган кишига ҳам вирус юқса, у атрофдагиларга юқтириши мумкин”.
Шифокор айтишига кўра, Россия ва СССРнинг собиқ мамлакатларида эмлаш жараёни жиддий орқада қолган, эмланганлар сони – 10%дан кам.
Айрим ҳукуматлар томонидан қабул қилинаётган эмлашни фаоллаштириш чоралари, вирусолог нуқтаи назаридан - ўзини оқлайди.
Коронавирус пандемиясини бирламчи вакцинация барқарор ўтказила бошланганидан сўнг назоратга олиш мумкин, деб ҳисоблайди Тимаков. Келажакда эса, вирусга қарши антитаначаларни вакцинанинг бир дозаси билан қўллаб-қувватлаб турамиз. Бунинг учун камида 2 йил керак бўлади.
“Вирус бизнинг танамизга тўлиқ ўрганиб олганича 2 йил вақт кетади. Ушбу вақт ичида инсониятда ҳам етарлича коллектив иммунитет пайдо бўлди”, - деб хулоса қилади Тимаков.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала