Жамият

“Jazeera Airways” Тошкентга янги рейсни йўлга қўймоқда

© Sputnik / A. Ignatov / Фотобанкка ўтишKuwait
Kuwait - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
“Jazeera Airways” авиакомпанияси Кувайтдан Тошкент шаҳрига янги авиақатновни йўлга қўйди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. "Jazeera Airways" авиакомпанияси Кувайтдан Тошкент шаҳрига янги авиақатновни йўлга қўйди. Бу ҳақида бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжумани доирасида маълум қилинди.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда "Jazeera Airways" авиакомпанияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда "Jazeera Airways" ижрочи директори Рохит Рамачандран иштирок этди.
Тадбир доирасида хабар берилишича, Тошкент шаҳрига Кувайтдан ва Кувайтдан Тошкентга ҳафтасига икки авиарейс йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Бишкек шаҳрига ҳам ҳафтасига икки марта авиақатновлар амалга оширилади. Рейслар A320neo самолётида амалга оширилади. Бортда йўловчилар премиум-тоифали жойлардан бирини (1-3 қаторлар) танлашлари мумкин, олиб ўтиладиган юк нормаси 30 кг’ни ташкил қилади.
На улицах Ташкента прошли соревнования по картингу
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Видео
Тошкентда пойга машиналарининг мусобақаси ўтказилди
Рейс рақами - J9-655 - сешанба, шанба- Қувайтдан Бишкекка, жўнаб кетиш вақти 22:25, етиб кетиш вақти 05:10.
J9-656 - чоршанба якшанба – Бишкекдан Қувайтга, жўнаб кетиш вақти 07:20, етиб кетиш вақти 08:45.
J9-649, чоршанба, якшанба, Қувайтдан Тошкентга, жўнаб кетиш вақти 20:35, етиб кетиш вақти 01:50.
J9-650, душанба, пайшанба, Тошкентдан Қувайтга, жўнаб кетиш вақти 03:00, етиб кетиш вақти 04:55.
Янги мунтазам рейслар ҳақида сўз борар экан, "Jazeera Airways" ижрочи директори Рохит Рамачандран шундай деди:
“Jazeera Яқин Шарқ томонидан етарлича хизмат кўрсатилмаётган мамлакатлар бўйлаб кўламини кенгайтиришда давом этади ва меҳнат таътилини режалаштираётган сайёҳларнинг йирик кўламига хизмат кўрсатади. Бутун дунёда коронавирус инферкциясига қарши вакцинация давом этиб келаётгани боис бу ёзги мавсумда аэропортлар саёҳатлар учун хавфсиз дея эътироф этилаётган ажойиб масканларни таклиф қилиб, секин-аста ўз чегараларини очмоқда. Авиакомпания учувчилари ва борт кузатувчилари тўлиқ вакцинациядан ўтишган, шунинг учун мижозларимиз биз билан хавфсиз саёҳат қилаётганликларига ишонч ҳосил қилишлари мумкин”.
Встреча Сардора Умурзакова с главой Согдийской области Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Иқтисод
Ўзбекистон Тожикистоннинг агросаноат соҳасига инвестиция киритиши мумкин
Жой брон қилишдан аввал йўловчилар маҳаллий вакцинация қоидалари ҳамда ПЗР тестлар легаллиги билан танишиб чиқишлари лозим, шундагина уларнинг тўғри олиб борилаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ушбу эълонга мувофиқ бугунга қадар Кувайтга кириш фақатгина Кувайт фуқаролиги бўлган йўловчиларга ва уларнинг биринчи даражадаги қариндошларига рухсат берилади.Чет эл паспорти эгаларига 2021 йилнинг 1 августидан Қувайтга киришга рухсат этилади. Йўловчиларни барча маҳаллий қоида ва тартибга риоя қилишларини таъминлаш учун расмий ҳокимият томонидан берилаётган янгиликларни ўқиш тавсия этилади.
COVID-19 пандемияси бошланганидан бери“Jazeera”авиакомпаниясийўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кўплаб бошқа чораларниамалга оширмоқда. Кенгайиб бораётган AirbusA320neoавиапарки тиббий тоифалиHEPA ҳаво фильтрлари билан жиҳозланган. Бугун унинг самолётларида ва “Jazeera”нинг Қувайтдаги Т5 терминалида барча хавфсизлик ва эҳтиёт чоралари кўрилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала