Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида икки автомобиль ёниб кетди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа газозаправочной станции в Джизаке произошёл пожар
На газозаправочной станции в Джизаке произошёл пожар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Oбуна бўлиш
Шохобчадаги “Matiz” ва “Nexia” автомобиллари ёниб кетган. Бунга техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида икки автомобиль ёниб кетди.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса 28 июнь куни Сангзор маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида рўй берган.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Тошкент марказида иккита машина ёниб кетди
Қайд этилишича, шохобчадаги “Matiz” ҳамда “Nexia” русумли автомашиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилган.
Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Янгиликлар лентаси
0