Пойтахтга кириш ёпилгач, ишлайдиганлар учун автобус қатновлари ташкил этилди

© Пресс-служба Ташкентского городского управления транспортаВодителей автобусов в Ташкенте оштрафовали за отсутствие медицинских масок
Водителей автобусов в Ташкенте оштрафовали за отсутствие медицинских масок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахтдан 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Бугундан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
Сал аввал, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилган эди.
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Ўзбекистонда янги карантин чекловлари киритилди
Ҳозирги кунда, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
"Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади", - дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" хабарида.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.
Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.
Янгиликлар лентаси
0