https://sputniknews.uz/20210628/poytaxtga-kirish-yopilgach-ishlaydiganlar-uchun-avtobus-qatnovlari-tashkil-etildi-19435535.html
Пойтахтга кириш ёпилгач, ишлайдиганлар учун автобус қатновлари ташкил этилди
Пойтахтга кириш ёпилгач, ишлайдиганлар учун автобус қатновлари ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтдан 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T08:40+0500
2021-06-28T08:40+0500
2021-06-28T08:40+0500
жамият
тошкент
карантин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18822728_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_441d215eb668617172840e62130844bb.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Бугундан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.Сал аввал, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилган эди.Ҳозирги кунда, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. "Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади", - дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" хабарида.Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади. Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.
https://sputniknews.uz/20210625/ozbekistonda-yangi-karantin-cheklovlari-kiritildi-19413354.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18822728_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_015155728d93c4c0acc6d96d44c012cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, тошкент, карантин
жамият, тошкент, карантин
Пойтахтга кириш ёпилгач, ишлайдиганлар учун автобус қатновлари ташкил этилди
Пойтахтдан 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Бугундан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
Сал аввал, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилган эди.
Ҳозирги кунда, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
"Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади", - дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" хабарида.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.
Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.