Спорт

Салоҳиддин Азимов Россиянинг “СКА Юность” ёшлар хоккей жамоасига қабул қилинди

© SputnikИгрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Игрок клуба Бинокор Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Россия хоккейидаги биринчи ўзбекистонлик хоккейичини барча табриклади: спорт мактаби директори, жамоа бош мураббийи ва ҳатто Свердловск вилояти спорт вазири ўринбосари.
ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. “Бинокор” ёшлар жамоаси хоккейчиси 12 ёшли Салоҳиддин Азимов Россиянинг энг таниқли хоккей жамоаси таркибидаги "СКА Юность" ёшлар хоккей мактабига жамоасига қабул қилинди.
Янги хоккейчини Екатеринбург спорт мактабида илиқ кутиб олишди ва муваффақиятлар тилашди.
“Бизнинг мактабда янги оила аъзоси пайдо бўлди. 2009 йилда туғилган. Биз сени табриклаймиз, сен бизнинг қаторимизга қўшилдинг! Давай, олға!”, - деди "СКА Юность" хоккей мактаби директори Сергей Немолодышев.
Ёш хоккейчига жамоа рамзлари туширилган кўк футболка тақдим этилди. Орқа томонидан 88 рақами ва Азимов фамилияси ёзилган.
© SputnikИгрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Игрок клуба Бинокор Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Игрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Салоҳиддинни "СКА Юность" мактабининг катта мураббийи Александр Антропов ҳам табриклади.
“Мен сени табриклайман! Сен бизнинг мактабдаги ўзбекистонлик биринчи хоккейчисан. Сен умуман мен кўриб турган биринчи ўзбекистонлик хоккейчи боласан. "СКА Юность" жамоасига хуш келибсан. Энди биргаликда ривожланамиз. Тишни тишга босиб меҳнат қиламиз!”, - деди мураббий ёш спортчига.
© SputnikИгрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Игрок клуба Бинокор Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Игрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Ушбу ҳодиса вилоят раҳбарияти томонидан ҳам мамнуният билан қайд этилди. Свердловск вилояти спорт вазири ўринбосари Андрей Зяблицев айтишига кўра, бу Россия ва Ўзбекистон муносабатларига ҳам яхши таъсир қилади.
“Сени Олимпиада ўйинлариа Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кутамиз”, - деди Зяблицев.
Салоҳиддин Азимов 5 ёшидан бошлаб хоккей билан жиддий шуғулланиб келади. Ушбу вақтга қадар у ҳатто Қозоғистон болалар жамоаси таркибида легионер бўлишга улугурган. Салоҳиддининг ўйинини видео орқали томоша қилган машҳур ҳоккейчи Павел Буре уни хоккейда истиқболли келажак кутаётганини ва ҳатто ўз жамоасига таклиф қилишини ваъда берган эди.
Салоҳиддининг ушбу натижага эришишига албатта унинг отаси, Тошкентдаги “Бинокор” клуби асосичиси ва таъсисчиси Алишер Азимовнинг тутган ўрни катта. Бу ҳақида батафсил бизнинг интервьюда танишишингиз мумкин.
© SputnikИгрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Игрок клуба Бинокор Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Игрок клуба "Бинокор" Салихиддин Азимов теперь будет выступать в России
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала