Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая
Шавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан республикада бўлиб турган Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан республикада бўлиб турган Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая
Шавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Шавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая
Икки мамлакат амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда етакчи корхона ва компанияларнинг янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон-Туркия дўстлик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларида олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқот туфайли эришилган бугунги даражани юксак баҳолади.
Вице-президент Турции Фуат Октай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Сиёсат
Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистонга келади
Ўз навбатида, вице-президент Фуат Октай илиқ қабул учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Туркия компания ва инвесторларининг мамлакатдаги фаолиятига кўрсатилаётган катта кўмак учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш суръати ва пандемия оқибатларини енгиб ўтиш борасида кўрилаётган чоралар алоҳида таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая
Шавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Шавкат Мирзиёев 28 июня принял вице-президента Турецкой Республики Фуата Октая
Хусусан, йил бошидан турли даражалардаги алмашинув ва мулоқотлар фаоллашди, ўзаро савдо ҳажми ва қўшма инвестиция лойиҳалари сони муттасил ортиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг тадбирлари ва бизнес вакиллари иштирокидаги ишбилармонлик дастури якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Тошкент шаҳрида ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишининг кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳим экани таъкидланди. Булар, энг аввало, товар айирбошлаш ҳажми ва кооперация кўламини ошириш, Преференциал савдо тўғрисидаги битимни қабул қилиш, қўшма саноат зонасини ташкил этиш, Туркиянинг илғор тажрибаси, билим ва технологияларини фаол жалб қилган ҳолда рақамлаштириш, таълим ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги дастурларни илгари суриш масалаларидир.
Минтақавий шериклик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала