Ҳодисалар

Тошкентда қиз ёнғиндан қутулиш мақсадида 4-қаватдан сакради

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
Тонущая девушка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ҳодисалар
Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди
Аниқланишича, хонадондаги мебел жиҳозида (4 кв.м.) ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиқади. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлайди. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.
Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади”, - дейилган ФВВ баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала