Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Афғонистоннинг яна 47 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасини бузди – ТИВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Ўзбекистон яна бир бор Афғонистонда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирда эканлигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги давлат чегарасининг Афғонистон фуқаролари томонидан бузилишининг янги ҳолатларини маълум қилди.
27 июнь куни 44 кишидан иборат Афғонистон чегара қўшинлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Шўртепа тумани ҳудудида Ўзбекистоннинг давлат чегарасини бузган. Бир кун аввал, яъни 26 июнь куни чегаранинг ушбу қисмида қўшни мамлакат куч ишлатар тизимлари 3 нафар вакилининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш ҳолати қайд этилган. Вазирлик барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилганини билдирган.
“Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон яна бир бор Афғонистонда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирда эканлигини билдирган ва курашаётган томонларни тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишининг олдини олишга ва куч ишлатишдан тийилишга чақирган.
Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғон қозони қайнамоқда – Марказий Осиё ёмон вазиятга ҳозирланмоқда
“Ўзбекистон Ҳукумати Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини давом эттириш, нейтралитетни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади”, - дейилади ТИВ расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 23 июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтгани хабар қилинган эди. Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала