Ҳодисалар

Давлат органлари хизматчиларини ҳақорат қилган Жаҳонгир Отажановнинг ҳаракати текширилади

© InstgramДжахонгир Атаджанов
Джахонгир Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Жаҳонгир Отажонов давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз чиқиш қилган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тошкент ИИББ собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажановнинг интернет ижтимоий тармоқларидаги чиқишига муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 17 июнь куни пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори М.Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган “Gentra” автомобилини тўхтатган. Ҳайдовчида бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳозир ҳам у ерда сақланмоқда, чунки тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаяпти.
Аниқлик киритилишича, машина ҳайдовчиси Жаҳонгир Отажановнинг укаси Алишер Отажанов бўлади.
Фонтан из денег лишил Жахонгира Атаджанова лицензии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
Жамият
Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўйишини маълум қилди
ИИББ ҳозирда фуқаро Жаҳонгир Отажонов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз чиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринаётганини билдирган.
“Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала