Жамият

Коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиш лозим - инфекционист

Шприц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Роспотребнадзор биринчи эмлашдан сўнг такрорий вакцина учун энг мақбул муддат қачон бўлиши лозимлиги ҳақида батафсил тўхталди
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани ҳар олти ойда олиш лозим. Бу ҳақда бугун "Россия сегодня" ХААда бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида Роспотребнадзор марказий МТИ эпидемиология директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов айтиб ўтди.
Шифокорнинг таъкидлашича, тиббий тадбирни танадаги антитаначалар даражасидан қатъий назар ўтказиш лозим.
Ампулы и шприц на синем фоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Жамият
Мутахассис эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтириб олиш кузатилиши юзасидан изоҳ берди
"Пандемия даврида ҳар ярим йилда танамизда мавжуд антитаначалар даражасидан қатъий назар биз вакцина олмоғимиз лозим", - деган Горелов.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи ошиб бормоқда. Бу билан бирга аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
27 июндан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча гавжум жойларда (Бозорлар, савдо расталари, кўнгил очар жойлар, “Korzinka” супермаркетларида) 18 ёшдан катта аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала