Навоийдаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг отаси ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Oбуна бўлиш
“Cobalt” ҳайдовчиси Ў.Қ. йўлда чарчоқ оқибатида рулда ухлаб қолган. Натижада қарама-қарши йўлдан келаётган махсус (чиқинди ташувчи) автомашина билан тўқнашиб кетган
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Навоий вилояти Конимех туманида “Cobalt” ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 27 июнь куни соат 14:30 ларда туман ҳудудидан ўтган А-379 Навоий—Учқудуқ—Зарафшон халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида рўй берган.
“Cobalt” ҳайдовчиси Ў.Қ. йўлда чарчоқ оқибатида рулда ухлаб қолган. Натижада қарама-қарши йўлдан келаётган HOWO Sinotroc русумли махсус (чиқинди ташувчи) автомашина билан тўқнашиб кетган.
Пять человек пострадали при столкновении ГАЗ-5327 с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди
Ҳодиса оқибатида “Cobalt” ҳайдовчиси ва автомашина олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган унинг отаси, нафақахўр Р.Қ. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳайдовчининг орқа ўриндиғида бўлган турмуш ўртоғи З.Ш. тан жароҳати олиб, Конимех туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0