Сиёсат

Россия ва Ғарб муносабатлари ҳақида Лавров баёноти

© МИД РФМинистр иностранных дел России Сергей Лавров
Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Лавров Путиннинг Женевадаги Байден билан учрашувидан сўнг АҚШнинг Россияга нисбатан позициясини танқид қилди
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россия Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Женевадаги саммитдан кейин АҚШнинг Россияга нисбатан позициясини кескин танқид қилди.
Жумладан, Россия ТИВ раҳбари 28 июн куни "Ҳуқуқ, ҳуқуқлар ва қоидалар" сарлавҳаси остида чоп этган ўзининг мақоласида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг Женевадаги саммитидан кейин Вашингтондан янграётган баёнотлар икки раҳбар учрашуви вақтида америка томони эгаллаган позицияга умуман мос келмаслигини қайд этган.
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Сиёсат
Владимир Путиннинг Жо Байден билан саммитдан кейинги муҳим баёнотлари
Россия дипломатияси раҳбари Путин ва Байден ўртасидаги мулоқот - ядровий урушга йўл қўймаслик ҳақидаги энг муҳим фактни қайд этувчи стратегик барқарорлик бўйича кўргазмали мулоқотни ишга тушириш тўғрисида келишув билан якун топганини эслатиб ўтди.
Киберхавфсизлик масалалари, дипломатик ваколатхоналар фаолияти, ҳар икки мамлакатнинг жазони ўтаётган фуқаролари тақдири, шунингдек, минтақавий можаролар масалалари бўйича маслаҳатлашувларни ўтказиш мақсадга мувофиқлигини ҳар иккала томон ҳам тушунгани, саммитнинг яна бир натижаси бўлган эди, дея давом этади Лавров.
Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Путин мулоқотда санаб ўтилган ҳар бир соҳада натижага қатъий тенг ҳуқуқлилик асосида "манфаатларнинг ўзаро мақбул мувозанатини" топиш орқали эришиш мумкинлигини аниқ белгилаб берган. Шу билан бирга, дея қўшимча қилади вазир, музокаралар вақтида Америка томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган.
Президент РФ В. Путин дал интервью американской телекомпании NBC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Колумнистлар
”Путин АҚШ президенти бўлсин!”: Ғарб Россия раҳбарининг интервьюсини муҳокама қилмоқда
"Аммо мулоқот деярли якун топиши билан америка расмийлари, жумладан, женева учрашуви иштирокчилари ҳам, зўрлик билан эски установкаларни белгилашни бошладилар: гўёки, улар Москвага "кўрсатишган, аниқ огоҳлантиришган, талабларни белгилаб беришган". Шу билан бир қаторда "ушбу барча "огоҳлантиришлар" таҳдидлар билан ҳамоҳангликда янграган эди: агар Москва "бир неча ой ичида" унга Женевада айтилган "ўйин қоидаларини" қабул қилмаса, у ҳолда у янги босимга учрайди", - деб ёзган Лавров ўз мақоласида.
Бундан ташқари, РФ ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозир икки давлат саммитида тилга олинган маслаҳатлашувлар қандай ўтишига аниқлик киритмоқ керак.
Встреча Владимира Путина с Джозефом Байденом в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Колумнистлар
Натижа олдиндан аён: Женева саммитидан кейин нима рўй бермайди
"Шундай бўлсада, музокаралар якуни бўйича баён этилган Вашингтоннинг эски позицияси ўта намунавийдир, ахир, Европа пойтахтлари "катта оғанинг" кайфиятини сезиб қолиб, дарҳол фаол равишда ва ҳузур билан унга жўр бўла бошлашди. Янграётган таъкидларнинг маъноси эса: Москва билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрмиз, аммо у аввалига ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмоғи лозим", - дея таъкидлади Лавров.
Вазир фикрига кўра, америка амалдорларига гапини маъқуллаётган европа мамлакатлари позициялари Россия-Америка учрашувига қадар бўлиб ўтган учрашувларда: Корнуоллдаги G7 саммити ва Брюсселдаги НАТО саммитида, шунингдек, Байденнинг Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан мулоқотлари чоғида ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.

Ғарб концепцияси "оғир 90-йилларни" эслатади - Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мақоласида, шунингдек, Ғарбнинг "қоидаларга асосланган дунё тартиботини" "душвор 90-йиллар" билан солиштирган.
Лавров ўз мақоласида шундай ёзади: июнь ойида ўтказилган НАТО ва G7 саммитлари шуни кўрсатдики: "улар, шубҳасиз, шундай тайёргарлик кўришганки, Ғарб ҳаммага шуни намоён этишга ҳаракат қилган: у ҳар қачонгинданда бирдамроқ ва халқаро масалаларда ўзи тўғри деб ўйлаган ишларни амалга оширади, бошқаларни эса - аввало, Россия ва Хитойни - ўзи белгилаб берган йўналишдан боришга мажбур этади", иккала саммитнинг якуний ҳужжатларида эса аввало БМТ Низомида мустаҳкамланган халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий тамойилларига зид равишда "қоидаларга асосланган дунё тартиботи" концепциясини илгари суриш акс эттирилган.
Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Сиёсат
Россияга қарши гибрид уруш олиб борилмоқда - Лавров
"Ғарб ўзларининг "қоидаларини", шунингдек, ҳар ким имзолаган ва давлатларнинг аниқ мажбуриятлари ва уларнинг бажарилишини текширишнинг шаффоф механизмларини ўз ичига олган минглаб халқаро ҳужжатлар мавжуд бўлса, нима учун кераклиги ҳақидаги саволлардан эҳтиёткорлик билан қочади. . Ғарб ўз "қоидаларини" расшифровка қилиш, шунингдек, агар барча томонидан имзоланган ва давлатларнинг аниқ мажбуриятлари ва уларнинг бажарилишини текширишнинг шаффоф механизмларини ўз ичига олган минглаб халқаро ҳужжатлар мавжуд бир вақтда бу "қоидалар"нинг нима учун кераклиги ҳақидаги саволлардан ўзини пухталик билан олиб қочмоқда.
"Ғарб" қоидаларининг "жозибаси" - уларда конкретика йўқлигидадир: кимдир Ғарб иродасига қарши ҳаракат қилиши биланоқ, у дарҳол кўр-кўрона "қоидаларни бузганликда" айблайди, (фактларни келтириб ўтирмайди) ва "қонунбузарни" жазолаш учун "ўз ҳуқуқини" эълон қилади. Яъни, конкретлаш қанчалик кам бўлса, рақобатчиларни нопок усуллар билан тўхтатиш учун ўзбошимчаликка шунчалик кўп асос топилади.
Россияда "душвор" 1990-йилларда бу "тушунча бўйича ҳаракат қилиш" деб номланган, дея таъкидлайди Лавров.

Лавров ЕИ "Россия билан саммит ғоясини" нега дафн этганини тушунтирди

Франция ва Германиянинг Россия - Европа Иттифоқи саммитини ўтказиш ғояси туғилиб улгурмасиданов Европадаги русофоб озчиликнинг позицияси туфайли дафн қилиндикўмилган эди, дея баён этди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Шу билан бирга Европа иттифоқи сиёсатини кўпдан кўп ҳолатларда агрессив русофоб камчилик белгиламоқда, бу Брюсселда 24-25 июнь кунлари ўтказилган ва Россия билан муносабатлар истиқболлари муҳокама қилинган ЕИ саммитида тўлалигича ўз исботини топди. А. Меркель ва Э. Макроннинг В. В. Путин билан учрашув ўтказиш ташаббуси дунёга келмасиданоқ дафн этилган эди", — деб ёзган Лавров ўз мақоласида.
АҚШ вице-президенти Жо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2016
Дунёда
Жо Байден: АҚШ Болтиқбўйи минтақасидан кетмайди
Лавровнинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг 16 июнда Женевада ўтказилган музокараларидан сўнг "ЕИ ва НАТО етакчилари уларнинг Россияга нисбатан қарашларида ҳеч нарса ўзгармагани - боз устига улар, гўёки Москва билан муносабатларни янада ёмонлаштиришга тайёр эканликлари" ҳақида баёнотлар қилишга шошилдилар".
"Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, АҚШ Женевада ўтказилган Россия-Америка саммити факти билан - ушбу ташаббусга йўл очишган, аммо болтиқбўйи мамлакатлари поляклар билан биргаликда Берлин ва Парижнинг "ўзбошимчалигини" дарҳол тўхтатишди (Германия ва Франциянинг Киевдаги элчилари эса ушбу "ўзбошимчалик" бўйича тушунтириш бериш учун Украина ТИВга чақиртирилди). Брюсселдаги муҳокамалар натижаси қуйидагича бўлди: Европа Комиссияси ва Европа ташқи сиёсат хизматига Москвага қарши янги санкцияларни ишлаб чиқиш топширилди - ҳозирча ҳеч қандай "айбларга" ишора қилмаган ҳолда, шунчаки, заҳира учун. Истак туғилганда, албатта, нимадир ўйлаб топишади", - деб ёзади Россия ТИВ раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала