Тожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди

© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматиТожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
Тожикистон  ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Oбуна бўлиш
Икки давлат мудофаа идоралари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тожикистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Раҳмонали Сафарализода бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга полковник қўмондон ўринбосари Бунёд Жўразода ҳамда қўмондоннинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси подполковник Фаррух Мирзошарифзода ҳамроҳлик қилган.
© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматиТожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
Тожикистон  ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Тожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
Делегация Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги штаб бошлиғи полковник Рустам Насритдинов, қўмондон ўринбосарлари – полковниклар Улуғбек Шодибеков, Шариф Жўрабоев ва подполковник Собир Ашуров томонидан кутиб олинди.
© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматиТожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
Тожикистон  ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Тожикистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
Ташриф жараёнида томонлар икки давлат ҳукумат вакиллари ҳамда мудофаа вазирлари томонидан ушбу соҳага оид имзоланган келишувлар ижросини таъминлаш борасида ўзаро фикр алмашдилар.
Учрашув чоғида Фаррух Мирзошарифзода ҳарбий учувчи кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан олиб борилаётган ҳамкорликни алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида полковник Рустам Насритдинов тожикистонлик меҳмонларнинг амалий ташрифи, икки қўшни давлат ўртасида ҳар томонлама алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги ишончли қадам эканлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0