Жамият

Жиззахда янги университет ташкил этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Университет ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлайди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди.
“Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан биридир.
Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари Университет томонидан белгиланади.
Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Жамият
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Қарорга кўра, Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади. Бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала