Россия

Москвадаги “Садовод” савдо марказида кунига ўртача икки мингдан зиёд мигрант эмланмоқда

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишВакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ "Садовод"
Вакцинация мигрантов от COVID-19 на территории ТЦ Садовод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
29 июндан “Садовод”да мигрантларни ковидга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш бошланган.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Москадаги “Садовод” савдо маркази олдида кунига ўртача икки мингдан зиёд мигрант коронавирусга қарши эмланмоқда. Бу ҳақда шаҳардаги 175-сонли поликлиника бош шифокори Андрей Федорук маълум қилди.
29 июндан “Садовод”да мигрантларни ковидга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш бошланган.
“Ҳар соат бир гуруҳ жамоа келтирилмоқда, бир соатда 120 нафаргача кишини эмлаяпмиз. Бу ерда бир суткада ўртача 2 мингдан зиёд киши эмланиши мумкин”, - деди шифокор. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Курьеры служб доставки Delivery Club и Яндекс Еда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Миграция
Delivery Club мигрант-курьерлари ковидга қарши эмланади
Чет эл фуқароларини эмлаш иш берувчиларнинг аризасида биноан амалга оширилмоқда. Эмлаш пулли бўлиб, унинг нархи 1300 рублни ташкил этади. “Садовод”дги эмлаш пункти соат 8:00 дан 20:00 га қадар ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, 28 июндан Москвада мигрантларни эмлаш пунктлари очилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала