Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

© Сайт СамГуСамаркандский Государственный университет
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Oбуна бўлиш
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Жиззахда янги университет ташкил этилди
Институтда ўқув жараёни:
- Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади;
- 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.
2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0